Генрих Гейне шеърлари кимлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинди?

А. Шукрулло, Пўлат Мўмин, Ўткир Ҳошимов

В. Хайриддин Салоҳ, Абдулла Орипов, Зулфия

С. Миртемир, Шукрулло, Хайриддин Салоҳ, Абдулла Шер

Д. Ҳамид Олимжон, Рауф Парфи, Омон Мухтор

 

Таркибда ҳам эргашган қўшма гап, ҳам боғланган қўшма гап ёки боғловчисиз қўшма гап иштирок этган гаплар қандай номланади?

А.Қисмлари уюшган мураккаб қўшма гаплар.

В. Бир неча бош гапли мураккаб қўшма гаплар.

С. Аралаш мураккаб қўшма гаплар

Д. Бир неча эргаш гапли қўшма гап.

 

 

Онажон”, “Чашма”, “Руҳим”, “Ўзбекистон”, “Юртим шамоли”, “Йиллар армони” , “Ишонч кўприклари” тўпламларининг муаллифини аниқланг.

А. Орипов А.

В. Зуннунова С.

С. Воҳидов Э.

Д. Ҳошимов Ў.

Фауст” трагедиясини ким ўзбек тилига таржима қилган?

А. А. Орипов

В. Ғ. Ғулом

С. Э.Воҳидов

Д. Ў. Ҳошимов

 

Эрнест Хемингуэй асарларининг қаторини топинг?

А. “Алвидо, қурол”, “Ҳаёт ёки мамот”, “Чол ва денгиз”, “Тушдан кейин ўлим”

В. “Қизил ва қора”, “Чол ва денгиз”

С. “Америка фожиаси”, “Алвидо, қурол”

Д. “Мартин Иден”, “Алвидо, қурол”, “Америка фожиаси

Мартин Иден” романини ким ёзган?

А. Марк Твен

В. Теодор Драйзер

С. Жек Лондон

Д. Эрнест Хемингуэй


ЖН ВА ОН ТОПШИРИҚЛАРИ БЎЙИЧА САВОЛНОМАЛАР

ЖН ОҒЗАКИ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1. Бадиий адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб беринг.

2. Энг қадимги ёзма ёдгорликлар деганда нимани тушунасиз?

3. Қадимги миф ва афсоналар ҳақида нималарни биласиз?

4. Қадимги қўшиқлар ва лирик шеърлар ҳақида гапириб беринг.

5. Достон ва унинг турлари ҳақида нималарни биласиз?

6. ”Авесто” қандай китоб, у хақда нималарни биласиз?

7. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари, уларнинг ўрганилиши тарихи ва бадиий аҳамияти ҳақида сўзланг.

8. Туркий адабиётда дидактик достоннинг илк намунаси қайси асар саналади?

9. Тарихий афсоналарда қандай мифологик образлар иштирок этади?

10. Нутқий фаолият деганда нимани тушунасиз?

11. Энг қадимий нутқ қандай шаклда намоён бўлган? Унинг хусусиятларини сўзлаб беринг.

12. Адабий сўзлашув нутқи қаерларда намоён бўлади?

13. Кундалик сўзлаш қайси хусусиятлари билан ажралиб туради?

14. Ёзма нутқ қандай меъёрларга асосланади?

15. Диалогик нутқ мазмунан қандай кўринишларда бўлиши мумкин?

16. Қисқартма сўзлар имлоси ҳақида нималарни биласиз?

17. Ўзбек тилининг тараққиёт босқичлари ҳақида гапириб беринг.

18. Тиниш белгиларининг ўзига хос хусусияти ҳақида гапириб беринг.

19. Жуфт сўзларининг ёзилиши тушунтириб беринг.

20. Ўзбек имлосининг назарий ва асосий тамойиллари нималардан иборат?

ЖН ОҒЗАКИ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1. Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз?

2. Ҳадис нима?

3. Шоҳнома қандай асар?

4. Ҳикмат нима?

5. Аҳмад Яссавий ва унинг «Девони хикмат» асари ҳақида нималарни биласиз?

6. Аҳмад Яссавий ҳикматларининг манбалари ҳақида сўзланг.

7. Аҳмад Яссавий ҳикматларидан намуналар ёд айтиб, шарҳланг.

8. Нажмиддин Кубронинг адабий мероси ҳақида сўзланг.

9. Нажмиддин Кубро рубоийларида қандай мавзулар қаламга олинади?

10. Жалолиддин Румий - рубоийнавис.

11. Сўз маъносининг кўчиши ҳақида нималарни биласиз?

12. Маъно кўчишининг қандай турлари бор?

13. Метафора нима, мисоллар билан тушунтиринг.

14. Метонимия метафорадан қайси жиҳатлари билан фарқланади?

15. Синекдохага хос хусусиятлар ҳақида сўзлаб беринг.

16. Вазифадошлик нима?

17. Сўзларнинг маънодошлиги деганда нимани тушунасиз?

18. Сўзларнинг шаклдошлиги ҳақида гапириб беринг.

19. Зид маъноли сўзларнинг ўзига хос хусусияти ҳақида сўзланг.

20. Сўзнинг ҳиссий-таъсирий жиҳатдан кўринишлари ҳақида нималарни биласиз?

21. Атама нима ?

22. Илмий атамалар ҳақида нималарни биласиз?

23. Нутқ жараёнида маъно кўчишининг турларидан қай мақсадда фойдаланиш мумкин?

24. Сўзларнинг услубий бўёғи деганда нимани тушунасиз?

25. Фразеологик бирликларда маънодошлик ҳодисаси содир бўладими?

 

ЖН ОҒЗАКИ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1. Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолитини ўрганишда қандай манбаларга таянилади? Улар ҳақида сўзланг.

2. Ёш Алишернинг маънавий камолотида кимларнинг таъсири сезилиб турарди?

3. Мавлоно Лутфийнинг ёш шоирга берган юксак бахосини сўзлаб беринг.

4. Алишер Навоий вазир ва жамоат арбоби сифатида қандай ишларни амалга оширди?

5. Алишер Навоийнинг вазирлик лавозимидан истеъфо беришининг сабаби нимада?

6. Алишер Навоий «Хамса»сининг яратилиши тарихи ҳақида сўзланг.

7. “Хамса” ижод этиш учун «Панж ганж»нинг қандай хусусиятлари бу адабий жанрга хос бўлган меъёр сифатида белгиланди?

8. Шарқ халқлари адабиёти тарихида Шайх Низомийга издошлик қилиш анъанаси қандай йўналишларда давом этди?

9. Алишер Навоий «Хамса»си ва унинг яратилиши тарихига доир нималарни биласиз?

10. “Хайрат ул-аброр”дан келтирилган мақолат ва хикоятларнинг мазмун-моҳияти, ғояси нималардан иборат?

11. Лайли ва Мажнуннинг дардчил, ишқий - саргузашти мавзуининг тарихий асоси ва тадрижий такомили хусусида нималарни биласиз?

12. Лайли ва Мажнуннинг пок севгиси ҳақидаги мушоҳадаларингизни баён этинг. Мажнуннинг Каъба зиёрати лавҳасини шарҳлашга ҳаракат қилинг.

13. “Саддий Искандарий”нинг номланишида қандай мажозий маъно мужассам? Уни бошқа достонлар номлари билан изоҳлашга ҳаракат қилинг.

14. Искандарнинг адолатли шох эканлиги достондаги қайси лавҳаларда ўз ифодасини топган? Улуғ жаҳонгир васиятининг моҳияти нималардан иборат?

15. Гапга хос асосий хусусиятлар нималардан иборат

16. Киритма гаплар ҳақида фикрингиз баён қилинг.

17. Диалогик матн нима?

18. Диалогик матнда гап қурилиш қандай бўлади?

19. Гапларнинг маъно ва муносабатига кўра турлари ҳақида сўзланг.

20. Матн нима?

21. Матнни қисқартириш йўлларини тушунтириб беринг.

22. Феъл кесим қайси сўз туркумига оид сўзлар билан ифодаланади?

23. От кесимга хос хусусиятлар ҳақида сўзланг.

 

ЖН ОҒЗАКИ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1. Нодира лирик меросида қандай мавзулар қаламга олинади?

2. Нодиранинг илм ва ижод аҳлига ҳомийлиги тўғрисида нималарни биласиз?

3. Муқимий ҳаёти ҳақида сўзланг.

4. Муқимий ижодий мероси ҳақида нималарни биласиз?

5. Ҳамид Олимжонинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзланг.

6. Ҳамид Олимжон ижодида бахт ва шодлик мавзуси қандай тараннум қилинган?

7. Зулфия ижодида хотин-қизлар мавзуси қандай ўрин тутади?

8. Зулфия қандай мавзуларда қалам тебратди?

9. С. Зуннунованин “Руҳ билан суҳбат” достонида қандай ғоя илгари сурилади?

10. Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзланг.

11. Эркин Воҳидовнинг қандай шеърий тўпламлари бор?

12. Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достонида озодлик мавзуси ҳақида сўзланг.

13. “Руҳлар исёни” достонидаги “Жаҳолат тўғрисидаги” ривоятда қандай ғоя илгари сурилган?

14. Гапларнинг тузилишига кўра турлари ҳақида гапиринг.

15. Қўшма гапнинг қандай турлари бор?

16. Боғланган қўшма гап ҳақида нималарни биласиз?

17. Боғланган қўшма гапларда содда гаплар ўзаро қандай боғланади?

18. Зидлов боғловчили боғланган қўшма гапнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?

19. Бириктирув боғловчили боғланган қўшма гаплар қандай воситалар билан боғланади?

20. Айирув боғловчилари орқали боғланган қўшма гап тузинг ва изоҳланг.

ЖН ОҒЗАКИ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1. Эргашган қўшма гаплар ҳақида маълумот беринг.

2. Эргаш гап бош гапга қандай воситалар билан боғланади?

3. Қандай гаплар кўчирма гапли қўшма гаплар саналади?

4. Эргаш гапли қўшма гапнинг қандай турлари бор?

5. Боғловчисиз қўшма гаплар ҳақида нималарни биласиз?

6. Боғловсчисиз қўшма гапларда қандай тиниш белгиларининг ишлатилади?

7. Кўчирма гапли қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши изоҳлаб беринг.

8. Мураккаб қўшма гапларнинг турлари ҳақида маълумот беринг.

9. Бир неча эргаш гапли қўшма гапларга хос хусусиятларни тушунтириб беринг.

10. Қисмлари уюшган мураккаб қўшма гапларни изоҳланг.

11. Қандай гаплар аралаш мураккаб қўшма гаплар саналади?

12. Нутқ услублари ҳақида маълумот беринг.

13. Сўзлашув услубига хос бўлган хусусиятлар нималардан иборат?

14. Публицистик услубдан қайси ўринларда фойдаланилади?

15. Илмий услубнинг ўзига хос хусусиятларини сананг.

16. Расмий услубнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

17. Бадиий услубга хос бўлган хусусиятларни изоҳланг. Бу услубдан кўпроқ қаерларда фойдаланилади?

18. Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” қиссаси нега шундай номланган?

19. Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеърида лирик қаҳрамонининг қалб кечинмалари қандай тасвирланган?

20. Фузулий лирик меросининг мавзулар олами ҳақида сўзлаб беринг.

21. Генрих Гейненинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаолияти ҳақида нималарни биласиз?

22. Жек Лондон ҳаёти ва адабий мероси ҳақида сўзланг.

23. Жек Лондон “Ҳаётга муҳаббат” ҳикоясида яшаш ва ўлим ғояларининг бадиий талқини ҳақида сўзланг.

24. Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” асарида инсон қудратига ёзувчининг чексиз ишончи қайси сиймо мисолида берилади?

25. Чингиз Айтматов асарларида инсон табиатидаги устувор сифатлар ҳақида фикр айтишга уриниб кўринг.

 

О Н ТОПШИРИҚЛАРИ БЎЙИЧА ЁЗМА ИШ СЎРОВ ВАРИАНТЛАРИ

1-вариант

1. Тил ва тафаккурнинг ўзаро алоқадорлиги.

2. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши.

2-вариант

1. Нутқий фаолият кўринишлари ҳақида маълумот.

2. Вазифадошлик ҳодисаси ҳақида маълумот.

3-вариант

1.Қадимги туркий тил.

2. Адабиёт - сўз санъати.

4-вариант

1. Тил ва нутқ муносабати.

2. Метафора ҳодисаси ва унинг кўринишлари.

5-вариант

1.Эски ўзбек адабий тили.

2. Синекдоха йўли билан маъно кўчиши.

6-вариант

1. Ҳозирги ўзбек адабий тили.

2. Касбга оид сўзлар ҳақида маълумот.

7-вариант

1. Бадиий адабиёт - инсон фаолиятининг маҳсули.

2. Сўзларнинг ҳиссий таъсирий жиҳатдан турлари.

8-вариант

1. “Авесто” Ўрта Осиё халқларининг муштарак ёдгорлиги.

2. Илмий атамаларнинг қўлланиши.

9-вариант

1. “Авесто”нинг тарихий-маърифий ва адабий қиммати.

2. Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди.

10-вариант

1. “Девони ҳикмат”даги ҳикматлар таҳлили.

2. Метонимия ҳодисасининг ўзига хос хусусиятлари.

11-вариант

1. Гапларнинг тузилишига кўра турлари.

2. Матн нима?

12-вариант

1. Тавсифий матн.

2. “Хамса” чилик анъанаси.

13-вариант

1. Диалогик матннинг тузилиши.

2. “Ҳайрат ул-аброр” – муқаддимавий достон.

14-вариант

1. Диалогик матнда лисоний воситаларининг қўлланиши.

2. «Лайли ва Мажнун» - ишқий, фожеавий достон.

15-вариант

1. Гаплар доирасида синонимия ҳодисаси.

2. “Садди Искандарий”- “Хамса”нинг хотимавий достони.

16-вариант

1 .Матнни кенгайтиришнинг ўзига хос хусусиятлари.

2. Нодира ҳаёти ва ижоди.

17-вариант

1. Матнни қисқартириш йўллари.

2. Навоий “Хамса”си ХV асрдаги халқимиз маънавий тараққиётининг кўзгуси .

18-вариант

1. Нодира лирикасида мавзулар олами.

2. Қўшма гап ва унинг турлари ҳақида маълумот.

19-вариант

1. Муқимий лирикаси.

2. Боғланган қўшма гапларнинг ўзига хос хусусиятлари.

20-вариант

1. Ҳамид Олимжон - ўзбек адабиётининг йирик вакили.

2. Боғланган қўшма гапларнинг турлари.

21-вариант

1. С. Зуннонова – ҳассос шоира.

2. Эргашган қўшма гаплар ҳақида маълумот.

22- вариант

1. Эркин Воҳидов – достоннавис.

2. Боғловчисиз қўшма гап ҳақида маълумот.

23-вариант

1. «Руҳлар исёни» - фалсафий, фожеий ва қаҳрамонлик достони.

2. Эргашган қўшма гапларда бош ва эргаш гапларни боғловчи воситалар.

24-вариант

1.Боғловчисиз қўшма гапнинг турлари.

2. Ўткир Ҳошимов ”Баҳор қайтмайди” қиссасида вафо ва садоқат масаласи.

25-вариант

1. Боғловчисиз қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши.

2. Фузулий лирик меросида мавзулар олами.

26-вариант

1. Кўчирма гап ва муаллиф гапи ҳақида умумий маълумот.

2. Генрих Гейненинг ижтимоий - сиёсий ҳаётдаги фаолияти.

27-вариант

1.Кўчирма гапли қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши.

2. Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеъри таҳлили.

 

28-вариант

1. Мураккаб қўшма гап ҳақида маълумот.

2. Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссасида инсон иродасининг бадиий талқини.

29-вариант

1. Мураккаб қўшма гапларнинг турлари.

2. Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикоясида ҳаёт ва ўлим муаммосининг бадиий талқини.

30-вариант

1. Сўзлашув, публицистик ва илмий услубларининг ўзига хос хусусиятлари.

2. Чингиз Айтматов асарларида табиат ва инсон тақдири масаласи.


МУНДАРИЖА

СЎЗ БОШИ................................................................................................... 3
ФАННИ ЎҚИТИШНИНГ ТАҚВИМИЙ РЕЖАСИ................................ 4
1-мавзу: Тил ва тафаккур, уларнинг ўзаро муносабатлари. Тил ва нутқ. Нутқий фаолият кўринишлари........................................................ 6
2-мавзу: Ўзбек тилининг тараққиёт босқичлари..................................... 8
3-мавзу: Давлат тили тўғрисидаги қонун ва ундан келиб чиқадиган вазифалар.................................................................................... 10
4-мавзу: Тўғри ёзиш-саводхонлик асоси. Ўзбек имлосининг назарий асос ва тамойиллари...................................................................... 11
5-мавзу: Сўз ўзагига қўшимча қўшганда юз берадиган товуш ўзгаришлари асосида тўғри ёзиш................................................................ 13
6-мавзу: Қўшма ва жуфт сўзлар имлоси................................................... 15
7- мавзу: Бош ҳарфлар ва қисқартма сўзлар имлоси.............................. 17
8- мавзу: Тиниш белгилари имлоси............................................................ 18
9-мавзу:Нутқда сўзни тўғри танлаш мезонлари..................................... 23
10-мавзу: Адабиёт – маънавиятни юксалтириш воситаси. Бадиий адабиёт инсон камолотида асосий восита эканлиги................. 24
11-12-мавзу: Халқ оғзаки ижоди - бебаҳо бойлик. Рустамхон достони. Достон ва унинг турлари, достончилик тарихи ҳақида маълумот............................................................................................ 26
13- мавзу: Қадимий адабий ёдгорликлар – маънавият дурдоналари. “Авесто” – қомусий моҳиятга эга муқаддас китоб.................................. 28
14-мавзу: Ўрхун–Энасой обидаларининг адабий-бадиий қиммати...... 30
15-16- мавзу: Илдизни билиш ўзликни англашдир. Имом Исмоил ал-Бухорий. Иншо: Ҳадис илмий сабоқлари............................................ 32
17-мавзу: Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асари............................................ 35
18-мавзу: Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар........................................................ 37
19-мавзу: Нажмиддин Кубро. Рубоийлар................................................... 40
20-мавзу: Жалолиддин Румий. Рубоийлар................................................. 43
21-мавзу: Сўз маъносининг кўчиши ва нутқда бундан ўринли фойдаланиш.................................................................................................... 47
22-мавзу: Сўзларнинг маънодошлиги, шаклдошлиги ва зид маънолиги ва буларнинг сўз қўллаш имкониятларига муносабатлари................................................................................................ 49
23-мавзу:Сўзнинг ҳиссий-таъсирий жиҳатдан нутқдаги ўрни. Касбга оид сўзлар ва илмий атамалардан нутқда ўринли фойдаланиш.................................................................................................... 52
24-мавзу: Ифода аниқлиги – фикр равшанлиги. Гап – матн сифатида........................................................................................................... 53
25-мавзу: Киритма гаплар. Феъл кесим ва от кесим............................... 55
26-мавзу: Диалогик матнда лисоний воситалар ва гап қурилиши...... 57
27-мавзу: Гапнинг шаклий-мазмуний тузилиши ва унинг турларида синонимия кўлам........................................................................................... 58
28-29-мавзу:Матнни кенгайтириш. Матнни қисқартириш имкониятлари................................................................................................. 60
30-мавзу: Алишер Навоий “Хамса”си. “Ҳайрат ул-аброр”достони...... 62
31-мавзу: “Лайли ва Мажнун” достони...................................................... 67
32-мавзу:“Сабъаи сайёр” достони............................................................... 70
33-34 мавзу:“Саъдий Искандарий” достони. Иншо: “Ҳайрат ул - аброр” ҳикматлари”...................................................................................... 73
35-мавзу: Нодира лирикаси.......................................................................... 76
36-мавзу: Муқимий ғазаллари.................................................................... 78
37-мавзу: Ҳамид Олимжон ва Зулфия........................................................ 81
38-мавзу:С. Зуннунова. “Руҳ билан суҳбат” асари.................................. 85
39 - 40- мавзу: Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди. “Руҳлар исёни” достонидаги “Жаҳолат тўғрисида ривоят” таҳилили............................. 87
41-мавзу: Боғланган қўшма гаплар............................................................ 91
42-43- мавзу: Эргашган қўшма гаплар, уларнинг таркиби. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар........................................................ 93
44-мавзу: Эргаш гапли қўшма гап турлари............................................. 95
45-мавзу:Боғловчисиз қўшма гап............................................................... 98
46-мавзу: Кўчирма гапли қўшма гаплар................................................... 99
47-мавзу:Мураккаб қўшма гаплар............................................................. 101
48-мавзу: Нутқ услублари. Сўзлашув, публицистик ва илмий услублар........................................................................................................... 103
49-мавзу: Бадиий ва расмий услуб.............................................................. 104
50-мавзу: Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” қиссаси................ 105
51- Мавзу: Абдулла Орипов. “Шоир лирик қаҳрамонининг қалб кечинмалари (Биринчи муҳаббатим)”...................................................... 107
52-53-мавзу: Тоҳир Малик. “Алвидо, болалик” қиссаси. Иншо: “Алвидо, болалик” қиссасидан олган таассуротларим”........................ 110
54-мавзу: Муҳаммад Юсуф. Шеърлар........................................................ 112
55-мавзу:Муҳаммад Фузулий ғазаллари................................................... 114
56-мавзу: Генрих Гейне шеърлари.............................................................. 116
57- 58 -мавзу:Жек Лондон. “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояси......................... 119
59-мавзу: Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” асари....................... 121
60-мавзу:Чингиз Айтматовнинг “Жамила” қиссаси.............................. 124
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.........................
Назорат тестлари....................................................................................................................... 129
Жн ва он топшириқлари бўйича саволномалар……………………….. 139
1 - жн оғзаки сўров вариантлари………………………………………… 139
2 - жн оғзаки сўров вариантлари………………………………………… 139
3 - жн оғзаки сўров вариантлари................................................................ 140
4 - жн оғзаки сўров вариантлари............................................................... 141
5 - жн оғзаки сўров вариантлари................................................................ 142
О н топшириқлари бўйича ёзма иш сўров вариантлари....................... 143

 

М. Ражабова

 

ОНА ТИЛИ

ВА

АДАБИЁТ

(Касб-ҳунар коллежлари учун усулий қўлланма)